АсосийЖамият

Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дорилар сони 11 825 тага етди

Мамлакатга импорт қилинаётган деярли 5 минг турдаги дори фақат Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилмоқда.

'Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дорилар сони 11 825 тага етди'ning rasmi

Мамлакатга импорт қилинаётган деярли 5 минг турдаги дори фақат Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилмоқда, дейди агентлик раҳбари.

Ўзбекистонда рецептсиз сотиладиган дори воситалари сони 11 825 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов маълум қилди.

Унинг айтишича, мамлакатга импорт қилинаётган 4 971 турдаги дори фақат Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилади. Энг катта улушдаги дори воситалари Ҳиндистондан олиб кирилмоқда.

“Бир дона дори воситаси 82 та турли ном билан импорт қилинмоқда. Бундай ҳолат коррупсион схемаларнинг шаклланишига ҳам имкон бериб келган”, — деди Азизов.

    Бошқа янгиликлар