АсосийЖамият

Фарғонада амаки ва жиян бир-бирини дўппосладими?

Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганилди.

'Фарғонада амаки ва жиян бир-бирини дўппосладими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда аммаки ва жиян ўртасидан юз берган жанжал акс этган видео тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганилди. Можаро жиян ва амакининг ўзаро келишмовчилигидан келиб чиққани маълум бўлди.

Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, 9 декабрь куни Қува тумани Пандиқон маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғилган А.Б. ва унинг жияни, 1990 йилда туғилган А.Х. ўртасида келишмовчилик сабаб жанжал келиб чиққан. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, воқеа расмий тартибда ўрганиб чиқилди.

Мазкур ҳолат бўйича А.Х., А.Б. ва А.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қува туман ЖИБ судига юборилди.

Шунингдек, А.Х. бошқарувидаги Нексия-1 автомобилида амакиси А.Б.ни уриб юборгани айтилаётган ҳолат юзасидан ҳам терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Кўксарой”да Парагвай Президенти кутиб олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:38

    “Кўксарой”да Парагвай Президенти кутиб олинди

    Сантьяго Пенья 11–13 декабрь кунлари Ўзбекистонда бўлади, унга ташриф давомида рафиқаси Летиция Окампос ҳамроҳлик қилмоқда.

    'Покистонлик журналист Шавкат Мирзиёев ғоялари ҳақида китоб ёзди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:33

    Покистонлик журналист Шавкат Мирзиёев ғоялари ҳақида китоб ёзди

    Асар Урду тилида покистонлик журналист ва ёзувчи Муҳаммад Аббос Хон томонидан бадиий-публисистика жанрида ёзилган.

    'Доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:12

    Доллар курси яна ошди

    Марказий банк 12 декабрдан амал қиладиган янги валютa курсларини эълон қилди.

    'Метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:37

    Метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди

    Вазирлик газ босимини меъёрга келтириш бўйича ишлар олиб борилаётганини, чекловлар эса вақтинчалик эканини маълум қилди.

    'МИБ номидан фейк хабарлар тарқалмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:33

    МИБ номидан фейк хабарлар тарқалмоқда

    МИБ эса ҳақиқий билдиришномалар мобил SMS орқали ёки расмий “MIB” инфо номери орқали юборилишини маълум қилди.

    'Қамчиқда канаткадан тушиб кетган аёл тирик экани маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:48

    Қамчиқда канаткадан тушиб кетган аёл тирик экани маълум қилинди

    Жабрланувчининг соғлиқ ҳолати бўйича расмий маълумот ҳали эълон қилинмаган.