Кеча, 9 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Yutong русумли электробус тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. Зарба таъсирида пиёда қарама-қарши йўналишга йиқилган ва шу пайтда Haval русумли автомобиль уни яна уриб кетган.
Ҳодиса оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Шаҳар ИИББ барча йўл ҳаракати иштирокчиларини қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди. Аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида юз берган ЙТҲда ҳам икки нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмган эди.






