АсосийЖиноят

Ҳокимлик тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган

'Ҳокимлик тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

Фарғона ва Наманганда ҳокимият масъулларининг пора ва фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлари ДХХ ва тегишли идоралар томонидан тўхтатилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Боғдод туман ҳокимининг ўринбосари 8 минг АҚШ доллари олган пайтида ушлангани маълум қилинди. Терговга қадар текширув натижасида у “электрон онлайн аукцион” орқали ижарага олинган ерни бошқа шахсга мулк қилиб беришни ваъда қилгани аниқланган.

Наманганда эса шаҳар ҳокимининг маҳалла масалалари бўйича ёрдамчиси “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ажратилган ер майдонини кейинчалик турар-жой тоифасига ўтказиб беришни ваъда қилиб, 6 минг доллар талаб қилгани учун мазкур пулни олган вақтда қўлга олинди.

Шунингдек, Янги Наманган туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги 12 сотих ерни ҳужжатлаштириб бериш эвазига 16 минг доллар сўраган ҳолда, олдиндан 6 минг долларни қабул қилиб олган вақтида ушланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар