Бугун, 28 ноябрь куни давлат раҳбари форум доирасида ёш чемпионни тантанали равишда мукофотлади.
Синдоровнинг тарихий ғалабаси — ўзбек шахматчилиги учун улкан ютуқ. У Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтган Жаҳон кубогида илк бор ўзбек шахматчилари орасида финалгача етиб, бош совринни қўлга киритди.
Бу муваффақият туфайли Синдоров енди 2026 йил март ойида бўлиб ўтадиган номзодлар турнирида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.
Жаҳон тан олган ёш истеъдоднинг ғалабаси мамлакатда катта қувонч билан кутиб олинди.






