АсосийСиёсат

Мирзиёев БААнинг Ҳукумат ишлари бўйича вазири билан нимани муҳокама қилди?

Учраш ҳақидаги тўлиқ маълумот президент матбуот хизмати томонидан очиқланди.

'Мирзиёев БААнинг Ҳукумат ишлари бўйича вазири билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

Кеча, 28 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида вазир давлати раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат Витсе-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – БАА дўстлиги ва стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, жорий йилнинг январь ойида БААга амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда БАА ҳукумати билан 40 дан ортиқ йўналишларда 300 дан зиёд ташаббуслар, жумладан, “Ҳукумат акселератори”, “Бир миллион дастурчи” ва “Ёш етакчилар” каби муҳим дастурлар амалга оширилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича қабул қилинаётган янги беш йиллик дастурни кенг кўламда амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Бюрократияни камайтириш, сунъий интеллект соҳасида 5 миллион нафар промпт-муҳандисни ўқитишда БААнинг илғор тажрибасини жорий этиш ҳамда “Ёш авлод” ва “Китоб челленжи” лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик режаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўришга келишиб олинди.

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва вазир Муҳаммад ал-Гаргавий Ўзбекистон - БАА муносабатлари тарихига бағишланган кўргазма билан танишдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”'ning rasmi

    Сиёсат 26.11.2025 21:16

    Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”

    Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси ўйинларининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида спортга қаратилаётган эътибор, ёшлар эришаётган ютуқлар ҳамда янги селекция тизимининг аҳамиятини таъкидлади.

    'Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 23.11.2025 11:05

    Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди

    Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева ушбу кенгашга раҳбарлик қилади.

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.