АсосийДунё

Гонконгда йирик ёнғин ортидан 13 киши ҳалок бўлди

Ҳодисадан кейин 700 га яқин аҳоли эвакуация қилинди.

'Гонконгда йирик ёнғин ортидан 13 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Euronews’нинг хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг тўққиз нафари воқеа жойида, тўрт нафари эса шифохонага етказилганидан сўнг вафот этган. Бино таъмирлаш мақсадида бамбукли тўсиқлар билан ўралгани сабабли аланга қисқа фурсатда бир неча қаватга тарқалган.

Ёнғинни ўчириш учун 128 та ўт ўчириш машинаси ва 57 та тез ёрдам машинаси сафарбар этилди. Ёнғин хизмати директори Энди Еунг ҳодиса қурбонлари орасида бир ўт ўчирувчи ҳам борлигини, яна бири иссиқлик уришидан даволанаётганини маълум қилди.

Полиция биноларда қолиб кетганлар ҳақида кўплаб мурожаатлар олган. Туман кенгаши аъзоси Ло Хю-фунгнинг айтишича, уларнинг аксарияти кекса ёшли фуқаролар бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, мажмуа саккиз блокдан иборат бўлиб, тахминан 2000 хонадон ва 4800 нафар аҳолини ўз ичига олади. Кўчирилганлар учун вақтинчалик бошпаналар ташкил этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'КХДР мактабларида рус тили мажбурий фанга айланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:34

    КХДР мактабларида рус тили мажбурий фанга айланди

    Шимолий Кореяда янги ўқув йилидан бошлаб 4-синфдан эътиборан рус тили мажбурий тарзда ўқитилади.

    'Вазир ўринбосари таъмирлашга қарши бўлганларни “қишлоқ ёки қамоқхонага” жўнатишни таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:53

    Вазир ўринбосари таъмирлашга қарши бўлганларни “қишлоқ ёки қамоқхонага” жўнатишни таклиф қилди

    Қирғизистон Қурилиш вазири ўринбосари эски уйларни таъмирлашга қарши чиқаётганларни жамоат тартибига халақит берувчи деб айтди.

    'Путин АҚШ ҳукуматига шарт қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:07

    Путин АҚШ ҳукуматига шарт қўйди

    Россия раҳбари АҚШ билан кутилган музокаралар олдидан Киевдан босиб олинган ҳудудлардан чекинишни талаб қилди.

    'Ўзбекистон Президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди'ning rasmi

    Дунё 27.11.2025 17:10

    Ўзбекистон Президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

    27 ноябрь куни Тошкентда янги тайинланган бир қатор давлатларнинг фавқулодда ва мухтор элчилари ишонч ёрлиқларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга топширди.

    'NASA Ойга супероғир ракета учирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 27.11.2025 16:34

    NASA Ойга супероғир ракета учирмоқчи

    Orion космик кемаси Флорида штатидаги Кеннеди космик марказида SLS (Space Launch System) супероғир ракетаси билан бирлаштирилди ва Artemis II миссияси учун тўлиқ тайёр ҳолга келтирилди.

    'Президент Жавоҳир Синдаровга уй совға қилди'ning rasmi

    Дунё 27.11.2025 16:07

    Президент Жавоҳир Синдаровга уй совға қилди

    Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.