АсосийЖамият

Қурилиш ташкилотлари ҳаво муҳофазаси талабларига қатъий риоя этиши огоҳлантирилди

Экология қўмитаси қурилиш майдонларида чанг тарқалишига қарши чоралар бажарилмаса, фаолият тўхтатилиши мумкинлигини билдирди.

'Қурилиш ташкилотлари ҳаво муҳофазаси талабларига қатъий риоя этиши огоҳлантирилди'ning rasmi

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси республикадаги барча қурилиш ташкилотларига махсус огоҳнома юбориб, қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича белгиланган талаблар сўзсиз бажарилиши шартлигини маълум қилди.

Хатда айтилишича, майдони 500 кв.м дан катта объектларда махсус автотранспорт воситалари ғилдираклари ювилмасдан йўлларга чиқишига мутлақо йўл қўйилмайди.

Амалдаги санитария қоидаларига кўра, қурилиш жараёнида чанг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик, майдон кириш-чиқиш нуқталарини сув пуркагичлар билан жиҳозлаш, автотранспорт учун ювиш шохобчасини ташкил этиш ҳамда чанг тарқалишининг олдини олувчи тўсиқлар ўрнатиш мажбурий ҳисобланади.

Талаблар бузилган тақдирда ташкилот фаолияти 10 иш кунигача тўхтатилиши, маъмурий жарималар қўлланилиши ёки ҳолатга қараб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги огоҳлантирилди.

    Бошқа янгиликлар