АсосийДунё

Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

Нигерия шу ҳафтада иккинчи оммавий болалар ўғирланишини бошдан кечирмоқда. Жума куни қуролланган шахслар Нигер штатининг Папири шаҳридаги Авлиё Мери католик мактабига бостириб кириб, болалар ва ўқитувчиларни ўғирлаб кетишди. Нигерия христиан ассоциацияси маълумотларига кўра, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходими (тўрт нафар аёл ва саккиз нафар эркак) ўғирлаб кетилган.

Аввалроқ 215 нафар бола ва 12 нафар ўқитувчи ўғирлаб кетилгани хабар қилинганди, бироқ мактаб устидан юрисдикцияга эга бўлган Контагора епархияси эпископи кейинчалик янгиланган рақамларни келтирди.

“Папиридаги мактабни тарк этганимиздан сўнг биз қўнғироқ қилиш, текшириш ва муваффақиятли қочган деб ўйлаганлар ҳақида қўшимча суриштирув ўтказишга қарор қилдик ва яна 88 нафар ўқувчи қочишга урингандан кейин қўлга олинганини аниқладик”, деди у.

Шундай қилиб, мактабнинг 629 нафар ўқувчисининг деярли ярми ўғирланганлар рўйхатига киритилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.