АсосийБу қизиқ

Кападзе Индонезия сафари мақсадини очиқлади

Темур Кападзе Индонезияга ташрифи терма жамоани бошқариш билан боғлиқ эмаслигини, сафар фақат реклама ва туризм мақсадида амалга оширилганини маълум қилди.

'Кападзе Индонезия сафари мақсадини очиқлади'ning rasmi

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийси Темур Кападзе CNN Indonesia’га берган изоҳида Индонезия футбол федерацияси билан музокаралар ўтказмаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, Жакартага келишдан мақсад – туризм соҳасида берилган таклифни ҳурмат қилиш бўлган.

“Мен бу ерга туризм бўйича таклиф ҳурмати учун келдим. Индонезия терма жамоасининг мураббийлиги ҳақида музокаралар режалаштирилмаган”, — деди Кападзе.

Мураббий Жакартадаги “Истиқлол” масжидига ташрифи, жума намози ва шаҳар билан танишуви уни кучли таассуротга солганини қўшимча қилди. У Индонезия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўхшашликлар, айниқса диний урф-одатлар яқинлиги уни хурсанд қилганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар