“Phone Arena”нинг хабар беришича, Samsung‘нинг Galaxy A ва M сериясига мансуб бир қатор бюджет моделларида олдиндан ўрнатилган AppCloud номи остидаги илова фойдаланувчилар орасида хавотир уйғотмоқда. Дастур Исроилда ишлаб чиқилган бўлиб, унинг кузатув функцияларига эга бўлиши эҳтимоли катта экани айтилмоқда.
Текширувлар AppCloud операцион тизимга чуқур интеграцияланганини ва уни бутунлай ўчириб ташлашнинг имкони йўқлигини кўрсатган. Илова вақтинча ўчирилса ҳам, қурилмада қолади ва тизим янгиланишидан кейин қайта фаоллашиши мумкин. Шу билан бирга, фойдаланувчи сезмаган ҳолда қўшимча иловаларни ўрнатиб қўйиши ҳам қайд этилган.
Мутахассислар бу ҳолатни “фойдаланувчи махфийлигига жиддий таҳдид” деб баҳламоқда. AppCloud’нинг яширин фаолият юритиши уни оддий системавий дастурлардан фарқли равишда анча хавфли кўрсатмоқда.
Samsung бу масала бўйича ҳозирча расмий изоҳ бермаган. Воқеа, айрим Galaxy фойдаланувчилари ўз қурилмалари орқали яширин кузатув остига тушган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволларни очиқ қолдирмоқда.






