Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Йиғилишда Қашқадарё ва Сурхондарёдаги икки туман — Денов ва Чироқчининг ҳокимлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарлари вазифасидан олинди.
Денов туманида камбағал оилалар билан иш олиб бориш сусайтирилгани, 1200 та оила даромади яхшиланмагани қайд этилди. Чироқчи тумани эса тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган 309 млрд сўм ресурсдан самарали фойдаланмагани учун танқид қилинди.
Йиғилишда Сурхондарёнинг Узун тумани эса намунавий ҳудуд сифатида тилга олинди. Туманда хорижий инвестиция жалб этилиб, ўнлаб корхоналар ишга туширилган, микролойиҳалар орқали минглаб аҳоли даромадли бўлган. Натижада камбағаллик кўрсаткичи йил бошидан 10,5 фоиздан 3 фоизгача пасайгани маълум қилинди.






