АсосийДунё

Шимолий Кореяда “кибрланган” тадбиркорлар очиқ қатл этилди

Пхеньянда ўтказилган қатлни 200 дан ортиқ одам, жумладан болалар ҳам мажбуран томоша қилгани айтилади.

'Шимолий Кореяда “кибрланган” тадбиркорлар очиқ қатл этилди'ning rasmi

Шимолий Кореяда электр велосипед ва аккумуляторли мотоцикллар соҳасида фаолият юритган икки тадбиркор “аксилреспублика фаолияти” айблови билан очиқ майдонда қатл этилди.

Улар муваффақиятга эришгач, “кибрланиб кетгани”, қиммат нарх қўйгани ва аҳолига “ҳурматсиз муомала қилгани” белгиланган.

Пхеньянда ўтказилган қатлни 200 дан ортиқ одам, жумладан болалар ҳам мажбуран томоша қилгани айтилади. Тадбиркорлар августда ҳибсга олиниб, сўроқ қилингач, сентябрь бошида ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Улар чет эл валютасини ноқонуний айлантириш ва ташқи ташкилот билан ҳамкорликда давлатга қарши хабар тарқатишда ҳам айбланган.

Қатлдан кейин бозорда савдо кескин пасайган, уларга тегишли корхоналар ёпилган ва аккумулятор бозори издан чиққани маълум қилинди.

Маҳаллий манбаларга кўра, ҳодиса тадбиркорларга “чегарадан чиқсанг, оқибати оғир бўлади” деган очиқ сигнал бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Роналду Оқ уйда: Трамп Саудия валиаҳди учун шоҳона зиёфат уюштирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:59

    Роналду Оқ уйда: Трамп Саудия валиаҳди учун шоҳона зиёфат уюштирди

    Португалиялик юлдуз Криштиану Роналду Саудия валиаҳд шаҳзодасининг АҚШга ташрифи муносабати билан Дональд Трамп Оқ уйда ташкил этган тантанали кечки овқатда иштирок этди.

    'Деҳлида судлар ва мактабларга бомба қўйилгани ҳақидаги қўнғироқлар сохта бўлиб чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:03

    Деҳлида судлар ва мактабларга бомба қўйилгани ҳақидаги қўнғироқлар сохта бўлиб чиқди

    Таҳдидлар туфайли суд ишлари тўхтатилди, полиция текширув ўтказди.

    'Cloudflare’даги йирик носозлик сабаб X, ChatGPT ва Spotify ишламай қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:46

    Cloudflare’даги йирик носозлик сабаб X, ChatGPT ва Spotify ишламай қолди

    Компания 500-хатоликлар билан боғлиқ муаммо устида ишламоқда.

    'Саудия валиаҳди АҚШга сармоя миқдорини 1 трлн долларгача оширишини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:40

    Саудия валиаҳди АҚШга сармоя миқдорини 1 трлн долларгача оширишини айтди

    Муҳаммад бин Салмон Оқ уйда Трамп билан музокараларда баёнот берди.

    'Россияда ажрашганларга жарима жорий этилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:25

    Россияда ажрашганларга жарима жорий этилиши мумкин

    Депутатлар ажрим учун 40 минг рубллик тўлов таклиф қилмоқда.

    'Туркияга саёҳатга борган оиланинг уч аъзоси заҳарланиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 18.11.2025 17:44

    Туркияга саёҳатга борган оиланинг уч аъзоси заҳарланиб ҳалок бўлди

    Истанбулда кўча таомлари истеъмол қилган Германиялик оила фожиали тарзда заҳарланди, тергов бошланди.