АсосийДунё

Мексикада “Z” авлод оммавий намойишларга чиқди

Ёшлар зўравонлик ва гиёҳвандликка қарши кескин норозилик билдирди.

'Мексикада “Z” авлод оммавий намойишларга чиқди'ning rasmi

Мексикада коррупция, гиёҳванд моддалар савдоси ва жиноятчилик авж олиб, ҳар йили ўн минглаб одамлар ҳаётига зомин бўлаётгани сабабли Z-авлод ёшлари кенг кўламли намойишлар бошлади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Маълумотларга кўра, намойишларда иштирок этган минглаб ёшлар бешафқатликка айланган гиёҳванд тўдалари ва уларни ҳимоя қилишда айбланаётган коррупцияларга тизимга қарши чиқди. Тартибсизликлар пайтида камида 120 киши яраланган.

Мехико хавфсизлик бошлиғи Пабло Васкеснинг айтишича, намойишлар аввалига тинч тарзда бошланган, аммо ниқобли бир гуруҳ одамлар зўравонлик қилишни бошлаганидан кейин вазият кескинлашган. Полиция тошбўронга дуч келгач, зобитлар ҳам таёқлар билан жавоб берган. Ҳодиса вақтида 100 полициячи жароҳатланган, улардан 40 нафари шифохонада даволанмоқда. 20 нафар намойишчи ҳам турли тан жароҳатлари олган.

Норозилик акцияси иштирокчилари 1 ноябрь куни гиёҳванд тўдаларига қарши курашиб, ҳалок бўлган Уруапан мэри Карлос Алберто Манзо Родригес хотирасига бағишланган плакатлар кўтаришди. “У уларга қарши туришга журъат этди”, дейди Мичоакан штатидан келган фуқаро Роса Мария Авила.

Намойишчилар Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум яшайдиган Миллий сарой олдида тўпланиб, тўсиқларнинг бир қисмини қулатган. Қўриқчилар эса уларни тўхтатиш учун кўздан ёш чиқарувчи газ қўллаган.

Шунингдек, Гвадалахара шаҳрида ҳам норозиликлар кузатилган. Бу ерда 47 одам ҳибсга олинган, 13 киши, жумладан, уч полициячи яраланган.

Мексикадаги вазият тобора кескинлашиб бораётгани, яширин наркокартеллар таъсири кучайгани ва ёшларнинг ўз ҳаёти хавф остидалигини ҳис қилаётгани айтилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:05

    Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилди

    Икки давлат раҳбарлари савдо, энергетика ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.

    'Хитой кемалари Япония сувларига кирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:26

    Хитой кемалари Япония сувларига кирди

    Сенкаку атрофидаги вазият яна кескинлашди.

    'Швейцария Трампни қимматбаҳо совғалар билан рози қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:16

    Швейцария Трампни қимматбаҳо совғалар билан рози қилди

    Божлар 39 фоиздан 15 фоизгача туширилди.

    'Буюк Британия миграция қоидаларини кескин қатъийлаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:17

    Буюк Британия миграция қоидаларини кескин қатъийлаштирмоқда

    Ноқонуний келганлар доимий яшаш учун 20 йил кутишга мажбур бўлади.

    'COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:05

    COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?

    Вакцина олган айрим саратон беморларининг яшаш муддати икки баравар ошгани аниқланди.

    'Япония АҚШ ядровий қуролларини мамлакатга жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 16.11.2025 20:41

    Япония АҚШ ядровий қуролларини мамлакатга жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

    Токио хавфсизлик таҳдидлари ортиб бораётгани сабаб "уч ядровий тамойил"ни қайта кўриб чиқиши мумкин.