АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди

Мансабдорга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

'Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

ДХХ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, 2024 йилнинг декабрь ойида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида фойдаланишга топширилган янги мактабгача таълим ташкилоти биноси бўйича прокуратура томонидан қурилишга оид текширув ишлари олиб борилганда, 176 млн сўмлик камомад аниқланади ва қурилишни амалга оширган МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатли тафтиш текшируви тайинланади. 

Бундан бохабар бўлган, Тошкент вилояти ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" давлат муассасаси бош юрисконсулти ўзининг мансабдор танишлари орқали тафтиш текшируви натижаларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 8400 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт келишилган пул маблағини олган вақтида ушланди. 

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда ички аъзоларига тақинчоқ яширган аёллар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:54

    Андижонда ички аъзоларига тақинчоқ яширган аёллар қўлга тушди

    3 аёл қиймати 200 млн сўм бўлган тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб киришга уринаётганда ушланди.

    'Тошкент вилоятида тўхтаб турган Cobalt ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:27

    Тошкент вилоятида тўхтаб турган Cobalt ёниб кетди

    Вилоят ФВБ воқеа тафсилотларини очиқлади.

    'Ҳазрати Усмон Мусҳафи энди Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    Ҳазрати Усмон Мусҳафи энди Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ушбу муқаддас манбанинг муносиб тарзда сақланиши, ўрганилиши ва халқимиз ҳамда жаҳон мусулмонлари учун доимий зиёрат нуқтасига айланиши йўлида иш олиб бормоқда.

    'Сирдарёда ва Андижонда солиқчи, Самарқандда МИБ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:07

    Сирдарёда ва Андижонда солиқчи, Самарқандда МИБ ходими пора билан ушланди

    Ушбу коррупцион ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, икки киши қамоққа олинган.

    'Сирдарёда эркак хотинини рашк қилиб, шифокорни калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    'Бугун ҳаво ҳарорати 24 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Бугун ҳаво ҳарорати 24 даражагача кўтарилади

    15 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.