АсосийЖамият

Сирдарёда ва Андижонда солиқчи, Самарқандда МИБ ходими пора билан ушланди

Ушбу коррупцион ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, икки киши қамоққа олинган.

'Сирдарёда ва Андижонда солиқчи, Самарқандда МИБ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

ДХХ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йил 7 ноябрь куни Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси бош инспектори Сирдарё туманида фаолият юритувчи МЧЖда ўтказилаётган текширув жараёнида солиқдан 400 млн. сўм миқдорида қарздорлик борлигини аниқлайди.

Тақдим этилган хужжатлар асосда, бундай ҳолатлар учун аслида қонунчиликда маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлса-да, ўзининг беминнат ёрдамини таклиф этган Солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи, бош инспектор билан келишган ҳолда ушбу қарздорликни 90 млн сўмгача камайтириб беришни ваъда қилади. 

У “холис” хизмати эвазига 1.500 доллар миқдоридаги пулни олган вақтида ДХХ ва Прокуратура ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.  

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, солиқ қарздорлигини айтилган суммага камайтириш бўйича расмийлаштирилган тегишли далолатномани жамият рахбарига берган вақтида бош инспектор ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда мазкур солиқ ходимларига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Навбатдаги ҳолатда, Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг бўлим инспектори вилоятнинг Улуғнор туманида қуёш панеллари ўрнатиш билан шуғулланувчи МЧЖнинг юридик манзилини ўрганиш бўйича текширув олиб боради. Натижада, у МЧЖ тегишли манзилда фаолият юритмаётгани, ҳисоботда кўрсатилган қолдиқдаги товар-моддий бойликлар бўйича бир қатор номутаносибликлар борлигини аниқлайди. У ҳолатга оид далолатнома расмийлаштириб, жамиятнинг банк ҳисоб рақами орқали амалга ошириладиган операцияларни тўхтатиб қўяди.

Аммо ушбу солиқ инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, аниқланган камчиликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомасини расмийлаштирмаслик ҳамда банк ҳисоб рақамига қўйилган тақиқни олиб ташлашини айтиб, МЧЖ ҳисобчисидан 500 АҚШ доллари талаб қилади. 

Давлат хавфсизлик хизмати, Солиқ қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда солиқ идораси ходими 

6 млн сўм эквивалентидаги пул маблағини ўзининг қариндошларига тегишли 2 та банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида ушланди. 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бошқа бир ҳолатда эса, Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси моддий манфаатдорлик эвазига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг жавобгар шахсга нисбатан банк томонидан белгиланган 117 млн 804 минг сўм қарздорликни банк фойдасига ундириш ҳақидаги фуқаролик иши бўйича чиқарилган ижро варақани суд тизимида ишловчи танишлари орқали бекор қилишни ваъда қилади.

Шунингдек, у суд ишни кўриб чиққанлиги учун белгиланган давлат божидан гўёки озод қилиш, жавобгарнинг автотранспорт воситасига қўйилган тақиқни олиб ташлашини ҳам айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари беришини сўрайди. У талаб қилган пул маблағини ўзининг таниши орқали олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаси шахсий хавфсизлик шўъбаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳазрати Усмон Мусҳафи энди Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    Ҳазрати Усмон Мусҳафи энди Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ушбу муқаддас манбанинг муносиб тарзда сақланиши, ўрганилиши ва халқимиз ҳамда жаҳон мусулмонлари учун доимий зиёрат нуқтасига айланиши йўлида иш олиб бормоқда.

    'Сирдарёда эркак хотинини рашк қилиб, шифокорни калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    'Бугун ҳаво ҳарорати 24 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Бугун ҳаво ҳарорати 24 даражагача кўтарилади

    15 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистонда ўн ойда бюджетга салкам 61 трлн сўм божхона тўловлари ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 14.11.2025 21:04

    Ўзбекистонда ўн ойда бюджетга салкам 61 трлн сўм божхона тўловлари ўтказилди

    Ҳисобот даврида 946 мингдан зиёд божхона юк декларациялари расмийлаштирилгани қайд этилди.

    'Тошкентда эркак хотинига қурол билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Жамият 14.11.2025 18:10

    Тошкентда эркак хотинига қурол билан таҳдид қилди

    Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий мероси: ягона ўтмиш - умумий келажак'ning rasmi

    Жамият 14.11.2025 14:02

    Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий мероси: ягона ўтмиш - умумий келажак

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий мероси: ягона ўтмиш – умумий келажак” мавзусида Марказий Осиё давлатлари тарихчилари II форуми бўлиб ўтмоқда.