АсосийДунё

Трамп АҚШ тарихидаги энг узоқ — 43 кунлик “шатдаун”ни якунлади

Қонун кучга кириши билан “шатдаун” давомида маошсиз қолган давлат хизматчилари ишга қайтди ва тўланмаган ойликлар уларга қоплаб берилди.

'Трамп АҚШ тарихидаги энг узоқ — 43 кунлик “шатдаун”ни якунлади'ning rasmi

CNN хабар беришича, молиялаштириш тўғрисидаги қонун Конгрессдаги узоқ музокаралардан сўнг Республикачилар ва Сенатдаги мўътадил демократлар ўртасидаги келишув асосида қабул қилинган.

Ҳужжат ҳукуматни январгача молиялаштиришни, айрим агентликлар учун эса 2026-молиявий йили охиригача маблағ ажратишни назарда тутади.

Қонун кучга кириши билан “шатдаун” давомида маошсиз қолган давлат хизматчилари ишга қайтди ва тўланмаган ойликлар уларга қоплаб берилди.

Трамп имзо маросимида бу қарорни “Демократлар устидан ғалаба” деб атади ва уларни “шантаж орқали босим ўтказишда” айблади.

“Улар осон йўлни танламади ва энди жуда ёмон кўринишди”, — деди Трамп.

Шу билан бирга, Демократлар партияси қонунни танқид қилиб, “Obamacare” дастуридаги солиқ имтиёзлари тугаши америкаликлар учун тиббий суғурта харажатларини ошириши мумкинлигини таъкидлади.

Спикер Майк Жонсон эса айрим баҳсли моддалар кейинчалик қайта кўриб чиқилишига ваъда берди.

Маълумот учун, “шатдаун” — Конгресс бюджетни ўз вақтида қабул қилмаганида ҳукумат фаолиятининг вақтинча тўхтатилиши ҳисобланади. Бу даврда кўплаб давлат идоралари ёпилади, хизматчилар маошсиз қолади.

2025 йилги “шатдаун” 30 сентябрдан 12 ноябргача, яъни 43 кун давом этди — бу АҚШ тарихидаги энг узоқ танаффус бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зеленский: Россия бу йил нефтдан камида 37 миллиард доллар зарар кўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:01

    Зеленский: Россия бу йил нефтдан камида 37 миллиард доллар зарар кўради

    Россия нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажмидаги пасайиш туфайли жорий йилда 37 миллиард доллардан ортиқ зарар кўради.

    'Хитойда яқинда очилган кўприкнинг бир қисми қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:06

    Хитойда яқинда очилган кўприкнинг бир қисми қулади

    Хитойнинг Сичуань вилоятида яқинда фойдаланишга топширилган Хунци кўпригининг бир қисми қулади.

    'Ўзбекистонда 14 ёшдан бошлаб шахсий банк картаси очиш мумкин бўлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:37

    Ўзбекистонда 14 ёшдан бошлаб шахсий банк картаси очиш мумкин бўлади

    Адлия вазирлиги банк карталарини чиқариш ва улардан фойдаланиш тартибини янгилади.

    '18 ёшли бразилиялик футболчи укасининг тасодифий ўқи натижасида ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:04

    18 ёшли бразилиялик футболчи укасининг тасодифий ўқи натижасида ҳалок бўлди

    “Арагуаина”нинг 20 ёшгача бўлганлар жамоасида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган ва маҳаллий мусобақаларда иштирок этган.

    'Германияда роботлар овқат пиширадиган ошхона ишга тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:41

    Германияда роботлар овқат пиширадиган ошхона ишга тушди

    Германиянинг Дюссельдорф шаҳридаги REWE супермаркетида дунёдаги илк тўлиқ автоном ошхона тизими — CA-1 Series 4 ишга туширилди.

    'Кремль: Тўқаев Трампдан Путинга ҳеч қандай хабар етказмаган'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:44

    Кремль: Тўқаев Трампдан Путинга ҳеч қандай хабар етказмаган

    Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг таъкидлашича, Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев Москвага ташрифи чоғида Владимир Путинга АҚШ президенти Доналд Трампдан ҳеч қандай “сигнал” ёки хабар етказмаган.