АсосийМаданият

Энди шифокорларнинг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми давлат томонидан қопланади

2026 йилдан бошлаб камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўланадиган контрактнинг 30 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

'Энди шифокорларнинг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми давлат томонидан қопланади'ning rasmi

Президентнинг “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорига кўра, соҳа ходимларини моддий ва ижтимоий жиҳатдан рағбатлантиришга қаратилган бир қатор янги имтиёзлар жорий этилди.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан:

Камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишидаги йиллик контракт тўловининг 30 фоизи, аммо базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади;

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ходими уй-жой билан таъминланади, ипотека асосида сотиб олинадиган уй учун дастлабки тўловнинг 25 фоизи давлат ҳисобидан қопланади;

Туман ва шаҳар даражасида янги даволаш усулини жорий қилиб, ижобий натижага эришган шифокорлар БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Қарор соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб баҳолаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва тиббиёт тизимида мотивацияни оширишни мақсад қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди чиқиндихонадан чиқиндиларни ноқонуний олиб чиққанлар жаримага тортилади'ning rasmi

    Маданият 28.03.2026 03:48

    'Ҳанде Эрчелнинг иши нима бўлди?'ning rasmi

    Маданият 25.03.2026 20:07

    Ҳанде Эрчелнинг иши нима бўлди?

    Қидирувга берилган Ҳанде баёнот берди.

    'Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган'ning rasmi

    Маданият 23.02.2026 07:25

    Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган

    Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак ит боласининг қулоқларини узиб ташлагани акс этган видео тарқалган эди.

    'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

    Маданият 01.02.2026 08:22

    Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

    "Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.

    'Хайриддин Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони берилди'ning rasmi

    Маданият 19.01.2026 12:08

    'Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Маданият 11.01.2026 03:42

    Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

    11 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.