АсосийЖамият

Тошкентда тарқалган “ОИВ юқтирувчи игна” видеоси саҳналаштирилганми?

Ҳолат бўйича расмий изоҳ берилди.

'Тошкентда тарқалган “ОИВ юқтирувчи игна” видеоси саҳналаштирилганми?'ning rasmi

Пойтахтда ижтимоий тармоқларда тарқалган “юқумли игна” ҳақидаги видео ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди. ИИББ маълумотига кўра, видеони икки шахс “лайк” ва кўришлар йиғиш мақсадида саҳналаштирган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар беришича, интернетда тарқалган “ОИВ/ОИТС юқтирувчи игна” ҳақидаги видео асоссиз бўлиб, у махсус равишда ижтимоий тармоқларда оммавий қизиқиш уйғотиш мақсадида тайёрланган.

Суриштирув жараёнида видеони яратганлардан бири мазкур ҳолат саҳналаштирилганини тан олган ва қилган ишидан афсусдалигини билдириб, жамоатчиликдан узр сўраган.

ИИБ маълумотига кўра, Ўзбекистонда жамоат жойларида тасодифий игна орқали ОИВ юқиши ҳолатлари қайд этилмаган. Мутахассислар вирус ташқи муҳитда узоқ вақт барқарор бўлмаслигини, қуёш нури таъсирида 2–5 соат ичида юқиш хусусиятини йўқотишини таъкидлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур видеони тарқатган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси (“Ёлғон маълумот тарқатиш”) бўйича иш қўзғатди. Улар 20 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача жарима билан жазоланиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Малида блогер жиҳодчилар томонидан қатл этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:13

    Малида блогер жиҳодчилар томонидан қатл этилди

    Маълумотларга кўра, ҳодиса Тонка шаҳрида содир бўлган.

    'Энди вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:52

    Энди вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади

    Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан яхшилаш, аҳолига хизмат сифатини ошириш бўйича янги топшириқлар берди.

    'Жорий йилда давлат бюджетидан тиббиётга 45 триллион сўм ажратилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:02

    Жорий йилда давлат бюджетидан тиббиётга 45 триллион сўм ажратилди

    Бу ҳақда Давлат раҳбарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувида сўз борди.

    'Наманганда 23 та iPhone 17’ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқаролар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Наманганда 23 та iPhone 17’ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқаролар ушланди

    Қувайт ва Жиддадан келаётган йўловчилар iPhone 17 уяли телефонларини Наманган аэропортида божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринишгани фош этилди.

    '2026 йилдан тиббиёт ходимлари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:03

    2026 йилдан тиббиёт ходимлари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади

    Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча давлат тиббиёт муассасалари ходимлари учун беш кунлик иш тартиби жорий этилади.

    '5 кунлик иш тартиби, қўшимча устама, имтиёз ва мукофотлар...'ning rasmi

    Жамият 09.11.2025 19:33

    5 кунлик иш тартиби, қўшимча устама, имтиёз ва мукофотлар...

    Президент тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарор қабул қилди.