Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотига кўра, 6 ноябрь кунидан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати янгиланди.
АҚШ долларининг расмий курси 20,04 сўмга ошиб, 1 доллар учун 11 970,67 сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам 3,89 сўмга кўтарилиб, 13 748,31 сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга, Россия рублининг қиймати 0,11 сўмга пасайиб, 147,59 сўм даражасида қайд этилди.






