Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, бугун, 4 ноябрь куни соат 11:58 да Янгиҳаёт туманидаги Бинокор қўрғони, Шоликор кўчасида жойлашган пенопласт ишлаб чиқариш цехида ёнғин бошланган.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари юборилган бўлиб, улар соат 12:08 да етиб бориб, ўт ўчириш ишларини бошлаган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.






