Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрига амалий ташрифи доирасида Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди.
Томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, савдо, сармоя ва “яшил” энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Суҳбатда товар айирбошлаш ҳажмининг 45 фоизга ошгани, Қатарнинг йирик компаниялари иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Шунингдек, транспорт, геология, тўқимачилик, туризм ва инфратузилма йўналишларидаги қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, халқаро ва минтақавий масалаларда ҳам фикр алмашилди.






