АсосийСиёсат

Мирзиёев Жапаровга мактуб йўллади

Мактубда Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровга миннатдорлик билдирган.

'Мирзиёев Жапаровга мактуб йўллади'ning rasmi

Мактубда Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровга Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиши муносабати билан йўллаган табрикномаси ҳамда Қирғизистон томони ушбу тадбирга нуфузли делегация юборгани учун миннатдорлик изҳор этган.

"Мазкур халқаро форум сўнгги қирқ йил ичида илк бор ЮНЕСКО Бош қароргоҳидан ташқарида - қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани Марказий Осиё минтақасининг умумий муваффақияти экани, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора ошиб бораётгани ҳақидаги илиқ сўзларингиз биз учун ғоят қадрлидир.

Конференцияда илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва қабул қилинадиган қарорлар таълим, фан ва маданият соҳасида глобал ҳамкорликнинг янги уфқларини очиши, ўзаро дўстлик муҳитини янада кучайтириши ҳақидаги фикрларингизга ҳам тўлиқ қўшиламан. Аминманки, ўртамиздаги чин қардошлик ришталарининг тобора мустаҳкамланиб бораётгани ва бўлажак олий даражадаги мулоқотларимиз стратегик шериклигимизни юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади", – дейилади мактубда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев ва Александр Стубб биргаликда дарахт экишди'ning rasmi

    Сиёсат 31.10.2025 20:29

    Мирзиёев ва Александр Стубб биргаликда дарахт экишди

    Маросим Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди.

    'Қирғизистон президенти Шавкат   Мирзиёевни ЮНЕСКО Бош конференциясининг очилиши билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 31.10.2025 12:52

    Қирғизистон президенти Шавкат Мирзиёевни ЮНЕСКО Бош конференциясининг очилиши билан табриклади

    У ушбу табрикни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди.

    'Президент ЮНЕСКО Бош директорини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади'ning rasmi

    Сиёсат 30.10.2025 16:59

    Президент ЮНЕСКО Бош директорини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

    Тақдирлаш Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида бўлиб ўтди.

    'Шавкат Мирзиёев Словакия  раҳбари билан нималарни муҳокама қилди?'ning rasmi

    Сиёсат 30.10.2025 14:44

    Шавкат Мирзиёев Словакия раҳбари билан нималарни муҳокама қилди?

    Икки давлат етакчиси Самарқанд шаҳрида UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида учрашди.

    'Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасига борди'ning rasmi

    Сиёсат 30.10.2025 13:26

    Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасига борди

    Ўзбекистон раҳбари UNESCO Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимидаги иштирокидан олдин ушбу мажмуага ташриф буюрди.

    'Президентининг тегишли фармонлари билан Равшан Гулямов, Обид  Хакимов, Азиз Магрупов янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 30.10.2025 10:53

    Президентининг тегишли фармонлари билан Равшан Гулямов, Обид Хакимов, Азиз Магрупов янги лавозимга тайинланди

    Уларнинг икки нафари давлат раҳбарининг маслаҳатчиси бир нафари эса ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчи ўринбосари бўлди.