АсосийСиёсат

Президент ЮНЕСКО Бош директорини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Тақдирлаш Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида бўлиб ўтди.

'Президент ЮНЕСКО Бош директорини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади'ning rasmi

Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) Бош директори Одри Азулени қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди. 

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТнинг ушбу нуфузли институти ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Одри Азуле давлат раҳбарини тарихий воқеа – ташкилот Бош конференциясининг 43-сессияси сўнгги 40 йилда илк бор ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги бош қароргоҳи ташқарисида ўтказилаётгани билан самимий табриклади.

Ўзбекистоннинг конференцияни юксак савияда ташкил этиш, шунингдек, уни амалий аҳамиятга эга тадбирлар билан бойитиш борасидаги кенг кўламли ишларига ижобий баҳо берилди.

Хусусан, ЮНЕСКОнинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази ишга туширилади, Беруний мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими, Самарқанд шаҳрининг 3000 йиллиги муносабати билан махсус тадбир, шунингдек, музейлар, сунъий интеллект, гендер мавзулари бўйича форумлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. 

Биргаликда болалар таълими бўйича бутунжаҳон конференцияси ўтказилди, Парижда Берунийнинг 1050 йиллиги нишонланди, буюк аллома шарафига халқаро мукофот таъсис этилди.

Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ЮНЕСКОнинг учта муҳим резолюцияси қабул қилинди. Ташкилотнинг махсус рўйхатларига Ўзбекистоннинг бир қатор янги объектлари ва маданий қадриятлари киритилди.

ЮНЕСКО билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш, устувор йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти фан, таълим ва маданият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришдаги катта хизматлари ҳамда халқимизнинг бой маданий меросини кенг оммалаштиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун Одри Азуле хонимга давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:53

    Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди

    Унда нималар ҳақида сўз борган?

    'Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 12.04.2026 17:29

    Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади

    Темурийлар буюк меросини янада чуқур ўрганиш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди

    'Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 14:49

    Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқараётган замонавий корхона фаолиятини кўздан кечирди.

    'Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 10:37

    Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

    Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Бухородаги муқаддас зиёратгоҳда дуо қилинди.

    'Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 09:08

    Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатга келди.

    'Саида Мирзиёева АҚШда Бен Блек билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.04.2026 05:16