АсосийСиёсат

Мирзиёев UNESCO Бош конференцияси навбатдаги сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади

Ушбу муҳим сессия доирасида таълим, фан, маданият, экология, технология ва коммуникация соҳаларидаги асосий масалаларни муҳокама қилишга бағишланган 150 дан ортиқ турли шаклдаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

'Мирзиёев UNESCO Бош конференцияси навбатдаги сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30-ококтябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (UNESCO) Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади.

Бош конференциянинг тарихий сессияси қирқ йил ичида биринчи марта УНЕСCОнинг Париждаги қароргоҳидан ташқарида ўтказилмоқда. Бундай кенг кўламли халқаро форумнинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг ташкилот ғоялари ва қадриятларига содиқлиги, шунингдек, тинчлик, ўзаро англашув ва барқарор тараққиёт йўлидаги глобал мулоқотни ривожлантиришга фаол ҳисса қўшишга қатъий интилишининг ёрқин тасдиғи бўлади.

Ушбу муҳим сессия доирасида таълим, фан, маданият, экология, технология ва коммуникация соҳаларидаги асосий масалаларни муҳокама қилишга бағишланган 150 дан ортиқ турли шаклдаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Бундай нуфузли халқаро тадбир дунёнинг энг қадимий ва улуғвор шаҳарларидан бирида ташкил этилгани ўзига хос рамзий маънога эга. Бу жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган юксак ишончи, унинг маданиятлараро мулоқот ғояларини илгари суриш, тарихий-маданий  асраб-авайлаш ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги нуфузи ҳамда фаоллиги тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Тадбирда 200 дан зиёд давлат ва халқаро ташкилотлардан юқори даражадаги делегациялар, жумладан, Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич, Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини, UNESCO Бош директори Одри Азуле ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этади.

UNESCO Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасаси бўлиб, 1945 йилда таълим, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш орқали тинчлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси 1993 йилда УНЕСCОнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди. 1996 йилда Тошкентда ташкилотнинг ваколатхонаси очилгани мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро тузилма билан ҳамкорлиги ва кўп қиррали шериклигини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 15:30

    Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди

    Президент Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.

    'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 14:28

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди

    Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва замонавий техникаларни жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

    'Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади'ning rasmi

    Сиёсат 24.02.2026 14:24

    Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташрифда бўлиб турган Беларусь Бош вазири Александр Турчин билан учрашди.

    'Бешта давлат Ғазога қўшин юборади'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 04:59

    Бешта давлат Ғазога қўшин юборади

    Қозоғистон ҳам Халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибида хизмат қилиш учун қўшин юборишга тайёрлигини билдирди.

    'Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 00:45

    Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон президенти Вашингтондаги саммитда нутқ сўзлаб, қатор учрашувлар ўтказди ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.

    'Мирзиёев Вашингтондаги “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 19.02.2026 18:30

    Мирзиёев Вашингтондаги “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон президенти саммитда Ғазони тиклаш ва минтақада барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича мамлакат позициясини билдирди.