Саудия Арабистони 2034 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик доирасида дунёдаги биринчи бино томидаги стадионни қуришни режалаштирмоқда. “Скй Stadium” деб номланадиган ушбу иншоот NEOM мега-лойиҳаси таркибида, чўлдан тахминан 350 метр баландда жойлашади. Бу ҳақда “Даилй Telegraph” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, қурилиш ишларини 2027 йилда бошлаш режалаштирилган бўлиб, 2032 йилда якунланади. Стадион 46 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, қуёш ҳамда шамол энергияси билан тўлиқ таъминланади.
Ушбу стадион НЕОМънинг чизиқли ақлли шаҳри “Тҳе Line” ҳудудида барпо этилади ва барқарор спорт инфратузилмаси учун янги стандартларни белгилашни мақсад қилган.
ФИФА ушбу лойиҳани дастлабки босқичда маъқуллаган. Бироқ муҳандислар стадионнинг баландлиги ва чўл шароитидаги мураккаб жойлашуви техник жиҳатдан катта синов бўлишини таъкидламоқда. Шунга қарамай, Саудия Арабистони расмийлари “Скй Stadium”ни 2034 йилги жаҳон чемпионати олдидан устувор лойиҳалардан бири сифатида амалга оширишга қатъий бел боғлаган.






