Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида қарийб 8,6 миллион чет эллик фуқаролар туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 миллион нафарга ёки 49,3 фоизга кўп.
Сайёҳлар асосан қуйидаги мамлакатлардан келган:
Қирғизистон – 2,4 млн
Қозоғистон – 2 млн
Тожикистон – 1,9 млн
Россия – 757 минг
Афғонистон – 343 минг
Туркманистон – 275 минг
Хитой – 177 минг
Туркия – 130 минг
Ҳиндистон – 56 минг
Жанубий Корея – 35 минг
Бошқа давлатлар – 435 минг киши.
Туризм оқимининг бундай ўсиши Ўзбекистоннинг халқаро сайёҳлик марказига айланиши йўлидаги изчил ислоҳотлар билан изоҳланмоқда.






