Исроил армияси маълум қилишича, Ғазонинг жанубидаги Рафаҳ ҳудудида ХАМАС жангарилари ҳарбийларга қарата ўт очган. Шундан сўнг Исроил авиацияси “террорчилик нишонлари”га зарба берганини билдирган. Ҳарбийлар вакилига кўра, зарбаларнинг давом этиши мумкин.
Турли манбаларга кўра, ҳужумлар натижасида 3 дан 11 нафаргача киши ҳалок бўлган.
ХАМАС эса ўз навбатида Исроилни сулҳни бузишда айблади ва 10 октябрдан бери 38 нафар фаластинлик Исроил ҳужумларида ҳалок бўлганини билдирди. Улар, шунингдек, Исроилга топшириладиган бир гаровдаги фуқаронинг жасади топилганини, бироқ янги ҳужумлар қутқарув ишларини тўхтатиб қўйиши мумкинлигини таъкидлаган.
Исроилда бир нечта юқори лавозимли амалдорлар зарбаларнинг қайта бошланишини қўллаб-қувватлади. Диаспора ишлари бўйича вазир Амихай Чикли: “ХАМАС мавжуд экан — уруш давом этади”, деди. Сиёсатчи Яир Голан эса: “ХАМАСга қарши қатъий жавоб бериш керак. Ўйин қоидалари шундай ўрнатилади”, — деб ёзди.