АсосийЖамият

Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади

Ўқувчининг калтакланишига мактабга футболка кийиб боргани сабаб бўлган дейилмоқда. Ҳодиса оқибатида ўқувчининг елкаси синган.

'Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўқитувчи мактабга футболка кийиб борган ўқувчини уриб, елкасини синдиргани ҳақида видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Видеога кўра, ўқитувчи Й.Ҳ. 2-синф ўқувчиси С.Ж. (ўғил бола)ни мактабга футболка кийиб боргани учун  уриб, елкасини синдирган. Боланинг онаси мутасаддиларга мурожаат қилганида, улардан керакли жавобни ололмаган.

Бошқарманинг билдиришича, мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинган. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда воқеа тафсилотлари ўрганилиб, расмий маълумот берилади.

“Таълим муассасаларида болаларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги — бошқарма фаолиятининг доимий устувор йўналишидир”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар