АсосийЖамият

Олий суд: Тафтиш тартибида қуйи судларнинг 130 та қарори бекор қилинди

Судларга қайси йўналишларда кўпроқ даъво аризалари келиб тушмоқда?

'Олий суд: Тафтиш тартибида қуйи судларнинг 130 та қарори бекор қилинди'ning rasmi

Судларда кўрилаётган фуқаролик ишлари салмоғи қанча? Қайси йўналишларда кўпроқ даъво аризалари келиб тушмоқда?

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов шу каби саволларга жавоб берди:

– 2025 йилнинг 9 ойида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 8,2 триллион сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 1 миллион 135 минг 823 суд буйруғи чиқарилди. 

Улар асосан вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқаларни ташкил этди. 

Шунингдек, 472 минг 932 фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларнинг 365 минг 164 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган. 56 минг 804 таси бўйича талаблар қаноатлантиришдан рад қилинган. 45 минг 682 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 5 минг 282 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 151 минг 519 таси битимлар, 52 минг 507 таси никоҳдан ажратиш, 19 минг 493 таси уй-жой муносабатлари, 14 минг 595 таси алоҳида тоифадаги ишлар, 9 минг 116 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш, 2 минг 835 таси оталикни белгилаш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилди.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 27 минг 578 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 18 минг 430 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 4 минг 658 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 1 минг 841 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган. 

2 минг 375 ишга тиклашга доир кўриб тамомланган ишларнинг мингдан зиёди бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган. 911 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 361 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 50 даъво бўйича ишни юритиш тугатилган. 

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 9 минг 672 иш кўриб чиқилди. 

Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 1 минг 720 қарор бекор қилиниб, 587 суд қарори ўзгартирилди. Кассация тартибида 6 минг 357 иш кўриб чиқилди. 

Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 1 минг 243 қарор бекор қилиниб, 541 суд қарори ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 4 минг 267 иш кўриб чиқилди. 

Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 363 қарор бекор қилиниб, 106 суд қарори ўзгартирилди. 

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 257 иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 130 қарор бекор қилиниб, 35 суд қарори ўзгартирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Тил яшаса, миллат яшайди"'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:10

    "Тил яшаса, миллат яшайди"

    21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Бош прокуратурада ушбу шиор остида тадбир ўтказилди.

    'Жиззахда "свет" ўғрилари қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:57

    Жиззахда "свет" ўғрилари қўлга тушди

    Жиззах вилоятида 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

    'Инфляция 8 фоизга пасайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:50

    Инфляция 8 фоизга пасайди

    Марказий банк 2025 йил сентябрь ҳолатига кўра, инфляция кўрсаткичлари бўйича таҳлилий инфографикани эълон қилди.

    'Самарқандда 7 киши ҳалок бўлган портлаш айбдорлари қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:52

    Самарқандда 7 киши ҳалок бўлган портлаш айбдорлари қамалди

    Портлаш бўйича газ идораси ходимлари 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, портлашдан зарар кўрган фуқароларга газ таъминоти идорасидан қарийб 6 млрд сўм ундириладиган бўлди.

    'Ўзбекистонда 8 та банк жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:12

    'Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:00

    Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади

    Ўқувчининг калтакланишига мактабга футболка кийиб боргани сабаб бўлган дейилмоқда. Ҳодиса оқибатида ўқувчининг елкаси синган.