АсосийЖамият

Энди рекламаларда кредитнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилиши мумкин

Рақобат қўмитаси Марказий банк билан ҳамкорликда “Реклама тўғрисида”ги қонунга тегишли қўшимчалар киритишни таклиф қилмоқда.

'Энди рекламаларда кредитнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилиши мумкин'ning rasmi

Айрим кредит ташкилотлари томонидан агрессив маркетинг ва реклама орқали аҳоли ўртасида бундай молиявий хизматларнинг оммалашуви, натижада эса қарз юкининг кескин ўсиши кузатилмоқда.

Аксар ҳолларда бундай қарз маҳсулотлари реклама ва тарғибот материалларида аҳолининг эътибори уларни тез ва осон тарзда олиш имкониятига қаратилади. Бироқ, бундай ёндашувлар қарз мажбуриятларининг келгусида келтириб чиқариши мумкин бўлган молиявий хатарлари тўғрисида етарлича маълумот бермаслиги оқибатида фуқаролар молиявий қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси томонидан Марказий банк билан ҳамкорликда хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда “Реклама тўғрисида”ги қонун 43-моддасига тегишли қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.

Мазкур таклифларга кўра, аҳолига таклиф этилаётган кредит, жумладан микроқарзлар реклама қилинганда, реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизи бундай молиявий хизматлардан фойдаланиш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий хатарлар тўғрисидаги огоҳлантиришга ажратилиши белгиланмоқда.

Ушбу ташаббус аҳолининг молиявий хабардорлигини ошириш, онгли қарз олиш маданиятини шакллантириш ҳамда ортиқча қарз юкининг олдини олишга қаратилган.

Рақобат қўмитаси фуқароларни ҳар қандай қарз мажбуриятини олган ҳолда ўз молиявий имкониятларини аниқ ва масъулиятли баҳолашга, шунингдек, бундай хизматлар билан боғлиқ шартлар, фоиз ставкалари ва тўлов мажбуриятларини диққат билан ўрганишга чақирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда Chery Malibu устига чиқиб қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:54

    Тошкентда Chery Malibu устига чиқиб қолди

    Ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Қашқадарёда келин ва шериклари пул учун 61 ёшли аёлни ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:34

    Қашқадарёда келин ва шериклари пул учун 61 ёшли аёлни ўлдиргани айтилмоқда

    Ушбу мудҳиш воқеа 25 май куни юз бергани эълон қилинган.

    'Сирдарёда тарбиячилар болани йиғлатиб, кечирим сўрашга мажбурлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:13

    Сирдарёда тарбиячилар болани йиғлатиб, кечирим сўрашга мажбурлади

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячиларнинг болага босим ўтказгани тасвирланган.

    'Истанбулда жиноятда гумон қилинган ўзбекистонлик суд қарори билан озод қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    Истанбулда жиноятда гумон қилинган ўзбекистонлик суд қарори билан озод қилинди

    22 ёшли фуқаро наркотик моддаларга оид жиноят иши доирасида 2023-йилдан бери қамоқда сақланаётган эди.

    'Наманганда 48 ёшли эркак 7 яшар жиянини зўрлагани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда 48 ёшли эркак 7 яшар жиянини зўрлагани айтилмоқда

    Билдиришича, эркак аввал ҳам номусга тегиш айблови билан қамалиб чиққан.

    'Марғилонда Nexia ҳайдовчиси 3 нафар ўқувчини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:21

    Марғилонда Nexia ҳайдовчиси 3 нафар ўқувчини уриб юборди

    Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир ўқувчи шифохонага ётқизилди, икки нафарига жойида ёрдам кўрсатилди.