АсосийДунё

Оксфорд университетида ўзбек тили ўргатилади

Саида Мирзиёева ташрифи чоғида ўзбек ва қадимги ўзбек тиллари ўқитилиши бошланганини маълум қилди.

'Оксфорд университетида ўзбек тили ўргатилади'ning rasmi

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Буюк Британияга амалга оширган ташрифи доирасида Оксфорд университетида бўлди.

Унда маълум қилинишича, университетнинг "Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари" факультетида ўзбек ва қадимги ўзбек тиллари ўқитилиши бошланган.

“Бу янгиликни қувонч ва ғурур билан қабул қиламан”, — деди Саида Мирзиёева. Ташриф доирасида у университет томонидан мукофот билан тақдирланди.

"Бу мукофотни Ўзбекистонда президент раҳбарлигида хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш йўлидаги ютуқларнинг эътирофи сифатида қабул қиламан", — дея таъкидлади у.

Ўзбек делегацияси шунингдек, Оксфорднинг машҳур Бодлиан кутубхонасида сақланаётган “Зижи Кўрагоний”, “Хамса”, “Девони Ҳусайний” каби ноёб асарлар ва Бобурийлар даврига оид миниатюралар билан танишди.

    Бошқа янгиликлар