АсосийДунё

Россияда мигрант оилалар сони чекланади

Путин янги миграция сиёсатини тасдиқлади.

'Россияда мигрант оилалар сони чекланади'ning rasmi

Ҳужжат 2026–2030 йилларга мўлжалланган бўлиб, чет элликларнинг жамиятга мослашуви ва оилавий таркибига чекловлар киритади.

Россия президенти Владимир Путин 2026–2030 йиллар учун давлат миграция сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади — ҳужжат расмий ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.

У 2018 йилдаги амалдаги сиёсат ўрнини эгаллайди ва 9 та бўлим ҳамда 46 бандни ўз ичига олади.

Концепцияда Россияга меҳнат мақсадида келаётган муҳожирлар сонининг 2030 йилгача ўсиши сақланиб қолиши қайд этилган, бироқ ҳукумат мигрантларнинг оилавий таркибини чеклаш, жамиятга интеграциясини таъминлаш ва анъанавий қадриятларни қўллаб‑қувватлаш бўйича чоралар кўришни режалаштирмоқда. Асосий йўналишлардан баъзилари:

чет элликларнинг Россияга кириш‑чиқишини ва яшаш шароитларини тартибга солиш;

мигрант болаларнинг мактабга қатнашини ошириш, мактабга бормайдиган болалар сонини камайтириш;

ишламайдиган ва ўқимайдиган оила аъзоларининг Россияда яшашини чеклаш;

этник анклавлар ҳосил бўлишига ва жамиятдан четлашишга қарши чора‑тадбирлар;

давлат назоратини кучайтириш учун ахборот технологиялари ва биометриядан кенг фойдаланиш.

Ҳужжатда ноқонуний муҳожирлар сонини камайтириш, улар иштирокидаги жиноятчиликни пасайтириш ва Россия олий таълим муассасаларида чет эллик талабалар улушини ошириш режалари ҳам белгиланган.

Концепция меҳнат бозоридаги эҳтиёжлар ва миграциянинг ижтимоий‑иқтисодий таъсирини мувозанатлашга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:21

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк 17 октябрь учун валюта курсларини эълон қилди.

    'Нетаньяхуда бронхит аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:16

    Нетаньяхуда бронхит аниқланди

    Исроил Бош вазири тўлиқ тиббий кўрикдан ўтди.

    'Моди Россиядан нефть олмасликка ваъда берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:39

    'Оксфорд университетида ўзбек тили ўргатилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:15

    Оксфорд университетида ўзбек тили ўргатилади

    Саида Мирзиёева ташрифи чоғида ўзбек ва қадимги ўзбек тиллари ўқитилиши бошланганини маълум қилди.

    'Тезюрар темирйўллар бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:28

    Тезюрар темирйўллар бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

    Хитой дунёдаги умумий тезюрар темирйўлларнинг учдан икки қисмидан ортиғига эга.

    'Хитойда дунёдаги энг йирик олтин кони топилди'ning rasmi

    Дунё 15.10.2025 21:25

    Хитойда дунёдаги энг йирик олтин кони топилди

    “Popular Mechanics” нашрининг хабар беришича, ер остида 1100 тоннагача олтин кўмилган бўлиши мумкин, бу тахминан 83 миллиард долларга тенг.