Рақобат қўмитаси ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида хусусий тиббиёт муассасаларида ўтказилган ўрганишлар давомида айрим клиникалар лицензияда кўрсатилмаган хизматларни кўрсатиб келаётгани аниқланди.
Текширувлар 7 284 та клиникани қамраб олди. Улардан 2 000 таси рўйхатдаги манзилда ишлаётмагани, 4 483 тасида хизмат нархлари кўрсатилмагани маълум бўлди.
Лицензиядан ташқари фаолият ҳолатлари Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.
Тегишли чоралар кўриш учун материаллар мутасадди идораларга юборилди.