АсосийДунё

Тезюрар темирйўллар бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

Хитой дунёдаги умумий тезюрар темирйўлларнинг учдан икки қисмидан ортиғига эга.

'Тезюрар темирйўллар бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди'ning rasmi

Хитой 40 000 километрдан зиёд фаолиятдаги тезюрар темирйўллари билан глобал етакчи ҳисобланади. Ундан кейин эса катта фарқ билан Испания, Япония ва Франция каби давлатлар келмоқда.

АҚШ ва Россия каби давлатларда эса ҳали ҳам бу соҳадаги ривож секин кечмоқда.

Тезюрар темирйўллар – бу соатига 250 км ва ундан юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар учун мўлжалланган замонавий транспорт воситаси бўлиб, у сафар вақтини қисқартиради ва иқтисодий интеграцияга туртки беради.

Хитойдаги энг тезкор тижорат линиясида поездлар соатига 430 км тезликка етади.

    Бошқа янгиликлар