АсосийДунё

Зеленский Трамп билан яна нимани муҳокама қилади?

Икки давлат етакчисининг навбатдаги учрашув куни маълум қилинди.

'Зеленский Трамп билан яна нимани муҳокама қилади?'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский 17 октябрь куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишини маълум қилди. Бу Трампнинг Зеленский билан Вашингтонда йил бошидан буён учинчи учрашуви бўлади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, музокараларда ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Украинанинг узоқ масофали зарбалар бериш имкониятлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, у Америка мудофаа ва энергетика компаниялари вакиллари ҳамда АҚШ Конгресси аъзолари билан учрашишини қўшимча қилди.

Axios портали манбаларга таяниб ёзишича, Трамп ва Зеленский музокараларининг мавзуларидан бири Киевга Tomahawk қанотли ракеталарини топшириш бўлиши мумкин. “Телефон орқали муҳокама қилиш мумкин бўлмаган айрим масалалар бор”, — деди нашр суҳбатдошларидан бири.

Ўтган якшанба куни Трамп журналистларга Зеленский билан дам олиш кунлари бўлиб ўтган телефон суҳбатида АҚШ Украинага Tomahawk ракеталари ва Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш имкониятини муҳокама қилганини айтганди.

Трампнинг таъкидлашича, у Россия президенти Владимир Путин билан Tomahawk ракеталарини етказиб бериш масаласини муҳокама қилиши мумкин.

“Томаҳаwкълар улар томонга учиб келишини хоҳлашяптими? Ўйламайманки… Мен унга айтардим: агар бу можаро ҳал қилинмаса, мен Украинага Tomahawk ракеталарини бераман”, — дейди Америка етакчиси.

Узоқ масофали ракеталар Украинага Россиянинг ичкарисидаги нишонларни, жумладан, Москвани нишонга олиш имконини беради, дея таъкидлайди Axios.

Кремль вакили Дмитрий Песков аввалроқ Кремль Украинага Tomahawk етказиб бериш имкониятидан хавотирда эканини, чунки бу ракеталар ядровий каллакларни ташишга қодир эканини айтганди.

Путин, ўз навбатида, Tomahawk ракеталаридан фойдаланиш АҚШ ҳарбийларининг бевосита иштирокини талаб қилишини ва бундай кескинлашув АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларга жиддий зарар етказишини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар