АсосийЖамият

Чинозда йўлни тўсиб, тартибсизлик уюштирганлар қамалди

Ҳар икки фуқаро ҳам жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

'Чинозда йўлни тўсиб, тартибсизлик уюштирганлар қамалди'ning rasmi

Тошкент вилояти Чиноз туманида йўлни тўсиб, оммавий тартибсизлик келтириб чиқармоқчи бўлган икки киши бир неча йилларга қамалди. Жиноий ишлари бўйича Оққўрғон туман суди уларга нисбатан ҳукм чиқарди.

Улар аввалдан тил бириктириб, 2025 йил март ойида Тошкент–Термиз йўлининг Чиноз туманидан ўтган қисмида автомобиль йўлини тўсишга уринган. А.О. ижтимоий тармоқ орқали фуқароларни ушбу ҳаракатга чорлаб, одамлар орасида норозилик уйғотишга ҳаракат қилган. Кейинчалик улар йўлни юк машинаси билан тўсиб, тирбандлик юзага келишига сабаб бўлган.

Суд қарорига кўра, А.О. (1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, илгари судланмаган, Инстаграмъдаги Аброр Аҳроржон Ўғли Отажон саҳифаси эгаси) бир нечта моддалар — ҳақорат қилиш, оммавий тартибсизлик уюштириш ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тарқатишда айбдор деб топилиб, 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

 Б.Ш. (1985 йилда туғилган, 5 марта судланган) ҳам оммавий тартибсизлик уюштиришда айбдор деб топилиб, 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Ҳар икки фуқаро ҳам жазони умумий тартибли колонияда ўтайди. Суд ҳукми устидан қонунда белгиланган тартибда Тошкент вилоят судига шикоят ёки протест бериш мумкинлиги айтилди.

Ўзбекистонда оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ҳамда ушбу фаолиятни молиялаштирганлик учун учун жавобгарлик белгиланган. Шу йил 27 мартда имзоланган қонун билан Жиноят кодексининг 244-моддасига бундай ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритилди.

Шахснинг оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтиши, шу жумладан оммавий тартибсизликларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроқ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши — БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача (112,5 миллион сўмдан 225 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белги

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Олим Сулаймоновга жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 22:05

    Олим Сулаймоновга жиноий иш очилди

    Унга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Энди Instagram’да вояга етмаганлар учун янги чеклов жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 21:04

    Энди Instagram’да вояга етмаганлар учун янги чеклов жорий этилади

    “13+” чеклов тизими 18 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга тааллуқли.

    'Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига 183 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 20:18

    'Пойтахт ва шаҳарларда патруль-пост бўлинмалари хизмат итларидан фойдаланишни бошлади'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 20:04

    Пойтахт ва шаҳарларда патруль-пост бўлинмалари хизмат итларидан фойдаланишни бошлади

    Улардан хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бозорлардаги гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида фойдаланилади.

    'Ўтган ойда гўшт нархи рекорд даражада ошди'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 18:28

    Ўтган ойда гўшт нархи рекорд даражада ошди

    Прогнозларга кўра, келаси ойда дон ишлаб чиқариш, истеъмол, захиралар ва савдо ҳажми ортиши мумкин.

    'Мактаб котибаси 3-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани юзасидан муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 18:04

    Мактаб котибаси 3-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани юзасидан муносабат билдирилди

    Экспертиза хулосасига кўра, болага енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланиб, айни пайтда ҳолат суд тартибида кўриб чиқилмоқда.