Украина президенти Владимир Зеленский Fox News’га берган интервьюсида, агар АҚШ Tomahawk ракеталарини тақдим этса, улар фақат ҳарбий нишонларга қарши ишлатилишини таъкидлади. Бу ҳақда DW нашри маълум қилди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина бу қуролларни тинч аҳолига зарар етказиш учун эмас, балки Россия армиясининг ҳарбий объектларига қарши қўллайди.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса ҳозирча бу ракеталарни етказиб бериш масаласида якуний қарор чиқармаганини билдирди.
Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин бундай қадам Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқаларни узишга олиб келиши мумкинлигини огоҳлантирди.