АсосийБу қизиқ

Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 30 даража иссиқ бўлади.

'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

“Ўзгидромет” бугун, 13 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 22-27 даража бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар