АсосийДунё

Сурияда янги валюта муомалага чиқарилади

Олтита янги турдаги банкноталарда тасвирлар ва рамзлар бўлмаслиги айтилган.

'Сурияда янги валюта муомалага чиқарилади'ning rasmi

Сурияда миллий валюта модернизация қилиниб, тасвирлар ва рамзлар бўлмаган олтита янги турдаги банкнотлар серияси муомалага чиқарилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 8 октябрь куни Сурия Марказий банки раиси Абдулқодир Хусарие САНАъга берган интервьюсида хабар берди.

Хусариега кўра, янги банкнотлар турли ўлчамларда – кичик, ўрта ва йирик шаклларда бўлади. Сурия миллий валютасини замонавийлаштириш доирасида тасвирлар ва рамзларсиз олтита янги банкнота серияси чиқарилади.

“Янги банкноталар уларни текширишни осонлаштирадиган тарзда ишлаб чиқилган ва халқаро стандартларга мос келади”, — дейилади хабарда.

Босиб чиқариш ва тарқатиш жараёни якунлангач, банкноталар ҳақидаги барча тафсилотлар эълон қилинади. Марказий банк раҳбарининг таъкидлашича, янги банкноталар муомаладаги эскирган пулларнинг ўрнини эгаллайди, бироқ умумий пул массасини оширмайди.

“Бу – модернизация йўлидаги қадам. У пул массасини кенгайтиришга эмас, балки пул бозоридаги ликвидликни тартибга солиш ва нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган мақсадли пул-кредит сиёсатининг бир қисмидир. Биз бу сиёсатни амалда татбиқ этамиз”, — дейди Абдулқодир Хусарие.

Қайд этиш жоиз, 2024 йилда Сурияда ҳокимият алмашинуви юз берганди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида мухолифатнинг қуролли отрядлари Сурия армияси позицияларига ҳужум бошлади, мамлакатнинг иккинчи муҳим шаҳри Ҳалабни эгаллади ва 8 декабрь куни Дамашққа кирди. Башар Асад президентлик ваколатларини топширди ва мамлакатни тарк этди. Янги Сурия маъмурияти раҳбари Аҳмад аш-Шара жорий йилнинг 29 январида ўтиш даври президенти сифатида эълон қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тўқаев Лукашенко ва Путинга миннатдорлик билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:51

    Тўқаев Лукашенко ва Путинга миннатдорлик билдирди

    Қозоғистон Президенти Польшада ҳибсда бўлган дипломат Ануар Бакибай озод этилгани ортидан Александр Лукашенко ва Владимир Путинга миннатдорчилик изҳор қилди.

    'АҚШ Яқин Шарққа қурол сотишни тезлаштирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:23

    АҚШ Яқин Шарққа қурол сотишни тезлаштирди

    АҚШ Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига 8,6 миллиард долларлик қурол-яроғ сотилишини  Конгресссиз маъқуллади.

    'Яман қирғоқларида нефть танкери ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:08

    Яман қирғоқларида нефть танкери ўғирлаб кетилди

    Сомали қароқчилари Яман соҳилида нефть танкерини қўлга киритди.

    'Трамп Эрон тинчлик таклифи “мақбул эмас” эканлигига шубҳа билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:27

    Трамп Эрон тинчлик таклифи “мақбул эмас” эканлигига шубҳа билдирди

    Трамп 14 бандли тинчлик таклифига шубҳа билдириб, Эрон нотўғри ҳаракат қилса, ҳарбий зарбалар қайта бошланиши мумкинлигини огоҳлантирди.

    'БАА ҳаво ҳудуди тўлиқ очилди'ning rasmi

    Дунё 02.05.2026 17:13

    БАА ҳаво ҳудуди тўлиқ очилди

    Дубай авиациясида одатий режим тикланди.

    'Эрон яҳудийлари вакили раҳбариятни қўллаб-қувватлади'ning rasmi

    Дунё 02.05.2026 16:58

    Эрон яҳудийлари вакили раҳбариятни қўллаб-қувватлади

    Эрон яҳудийлари жамиятнинг ажралмас қисми экани таъкидланиб, Мужтабо Хоманаийга нисбатан ижобий муносабат билдирилди.