АсосийДунё

Энди Жиззахдаги боғчаларда 30 дан ортиқ бола овқатдан заҳарланди

Аввалроқ, 4 тумандаги боғчада боллар оммавий заҳарланган эди.

'Энди Жиззахдаги боғчаларда 30 дан ортиқ бола овқатдан заҳарланди'ning rasmi

Жиззах вилоятининг Фориш туманида жойлашган 4 та мактабгача таълим муассасаларида 30 дан ортиқ болалар оммавий равишда овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, 9 октябрь куни соат 9:00 дан 16:00 га қадар бўлган вақт давомида Фориш тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1, 3, 5 ва 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларининг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 37 нафар тарбияланувчилари иситма кўтарилиши, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиш ва ҳолсизлик каби шикоятлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Шифокорлар томонидан ўтказилган эпидемиологик суриштирув давомида мурожаат қилиб келган болалар 8 октябрь куни мактабгача таълим муассасаларида биокефир, сир ва сариёғ каби маҳсулотлар истеъмол қилгани аниқланиб, уларга анамнез ва биринчи текширувлар асосида “ўткир диарея” ташхиси қўйилиб, стационар равишда тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аниқланишича, Жиззах вилояти санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг дастлабки хулосасига асосан, тумандаги 1, 3, 5 ва 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида оммавий заҳарланиш юзага келишида озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш, ишлов бериш жараёнларидаги санитария қоида ва нормалари бузилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Италияда икки нафар спортчи ўғирлик учун спортдан вақтинча четлатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:17

    Италияда икки нафар спортчи ўғирлик учун спортдан вақтинча четлатилди

    Улар Сингапур аэропортида косметик маҳсулотлар ўғирланиши билан боғлиқ иш бўйича ўз айбларини тан олган.

    'Индонезия исроиллик спортчиларга Жаҳон чемпионати учун виза беришдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:07

    Индонезия исроиллик спортчиларга Жаҳон чемпионати учун виза беришдан бош тортди

    Мамлакатнинг ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бўйича мувофиқлаштирувчи вазири Юсрил Ихза Махендра буни тасдиқлади.

    'Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик 3 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:36

    Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик 3 йилга қамалди

    Суд унинг айбини тан олиши, пушаймонлиги ва оғир моддий аҳволини инобатга олиб, 3 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган.

    'Трамп дағдаға қилди, Нобель Венесуэлага кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:32

    Трамп дағдаға қилди, Нобель Венесуэлага кетди

    2025 йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти венесуэлалик сиёсатчи Мария Корина Мачадога берилди.

    'Путин Озарбайжон самолётининг ҳалокатида Россиянинг айбини тан олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:55

    Путин Озарбайжон самолётининг ҳалокатида Россиянинг айбини тан олди

    Душанбедаги учрашувда Россия президенти 2024 йил декабрида юз берган фожиа учун жавобгарликни зиммасига олди.

    'Ҳиндистонда йўталга қарши сиропдан заҳарланиб ўн етти нафар бола вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:53

    Ҳиндистонда йўталга қарши сиропдан заҳарланиб ўн етти нафар бола вафот этди

    Ҳозирда мамлакатда ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.