АсосийСпорт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қувайт устидан ғалаба қозонди

Ўйин 2:0 ҳисоби билан якунланди.

'Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қувайт устидан ғалаба қозонди'ning rasmi

Фабио Каннаваро бош мураббий сифатида Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебют учрашувини ўтказди.

Бугун, 9 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик ўйинида Қувайт миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ўйиннинг 10 дақиқасида жамоа сардори Элдор Шомуродов ҳисобни очган бўлса, орадан 9 дақиқа ўтиб Ҳожимат Эркинов ҳисобни 2:0 кўринишига етказди.

Иккинчи бўлимда, 68 дақиқада жамоамиз фрйдасига пенальти белгиланди. Аммо, Отабек Шукуров пенальтидан гол ура олмади.

Шу билан ўйин 2:0 ҳисоби билан якунланди.

    Бошқа янгиликлар