Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Қувайт футбол ассоциацияси расмий маълумот берди.
Беллашув 9 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Ўйин вақти ҳамда стадион ҳозирча эълон қилинмаган.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бунгача Қувайт билан 5 бор тўқнаш келган. Улардан 3 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, 2 учрашувда эса мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жамоаси шу ойда яна бир ўртоқлик ўйинида — Уругвай терма жамоасига қарши ҳам майдонга тушиши кутилмоқда. Бу беллашув ҳам ФИФА кунлари доирасида ўтказилади.






