АсосийСиёсат

Мирзиёев Трамп билан нимани муҳокама қилди?

24 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Президенти Дональд Трамп БМТ бош қароргоҳида музокаралар ўтказди.

'Мирзиёев Трамп билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

Суҳбатда икки мамлакат стратегик шериклигини кенгайтириш ва муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий мулоқотлар, иқтисодий ҳамкорлик, инвестиция ва ишбилармонлик алоқалари юзасидан фикр алмашилди. Президент Трамп Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлади, Мирзиёев эса АҚШ етакчисини мамлакатга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Фуқаро авиацияси, минерал ресурслар, энергетика, инновациялар ва молия соҳаларида шартномалар портфели шакллантирилгани таъкидланди. Бу лойиҳалар икки мамлакатда минглаб янги иш ўринларини яратиши қайд этилди.

Музокаралар дўстона ва очиқ руҳда ўтгани билдирилди.

    Бошқа янгиликлар