АсосийЖамият

Сирдарёда даҳшатли ЙТҲ юз берди

Ҳодиса ортидан икки нафар ўсмир ҳалок бўлган.

'Сирдарёда даҳшатли ЙТҲ юз берди'ning rasmi

Кеча, 19 сентябрь куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Ҳолат соат 22:00 лар атрофида Шоликор - Сирдарё йўналишида юз берган. 2010 йилда туғилган вояга етмаган Д.А. отасига тегишли бўлган Lecetti русумли автомашинани берухсат бошқариб кетаётиб, юқори тезлик оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги зовурга тушиб кетган.

ЙТҲ оқибатида автомашина салонида бўлган икки нафар вояга етмаган йўловчилар воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3 қисми “а“ банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар