Бугун, 22 сентябр куни Тошкент вақти билан 07:04 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди ва тебраниш Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 265 км жануби-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи 3 балл. Магнитудаси 3,3. Чуқурлиги: 10 км. Эпицентр: Боткен, Қирғизистон Республикаси. Координаталари 40,09 шимолий кенглик, 71,95 шарқий узунлик.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Қувасой шаҳрида 2 балл, 23 км;
Фарғона туманида 2 балл, 31 км;
Фарғона шаҳрида 2 балл, 68 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида 4 балли зилзила содир бўлганди.






