АсосийЖамият

Хусусий телекоммуникация операторларига халқаро интернет каналларга уланишга рухсат берилди

Рақамли технологиялар вазирлиги уланишни мувофиқлаштириш учун масъул орган этиб тайинланди.

'Хусусий телекоммуникация операторларига халқаро интернет каналларга уланишга рухсат берилди'ning rasmi

Ўзбекистонда хусусий телекоммуникация операторларига тажриба тариқасида 2030 йилгача халқаро интернет каналларга уланишга рухсат берилди. Бунинг учун улар бир неча талабларни бажариши керак. Бугунги кунда мамлакатнинг деярли барча провайдерлари «Ўзбектелеком» компаниясининг Халқаро пакетли коммутация маркази орқали интернетга уланиш имкониятига эга.

Маълум қилинишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг 18 сентябрдаги «Телекоммуникация бозорини босқичма-босқич либераллаштириш ва рақобат муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

Унга кўра, мамлакатда мобил ёки симли тармоқларга эга бўлган, бироқ халқаро интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқига эга бўлмаган телекоммуникация операторларига 2030 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида шундай ҳуқуқ берилади. 

Уланишни мувофиқлаштириш учун масъул орган — Рақамли технологиялар вазирлиги, ишчи орган — «Республика телекоммуникация тармоқларини бошқариш маркази» ДУК этиб белгиланди.

Ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) талабларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, ахборот ва миллий хавфсизликни таъминлашда телекоммуникация компанияларининг инвестициявий фаоллигини рағбатлантириш ва халқаро интернет тармоқларига уланиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:40

    Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”

    Беларус етакчиси Ғарб танқидларига муносабат билдириб, АҚШ билан “катта битим”га тайёрлигини айтди.

    'Истанбулда ўзбекистонлик аёл севгилисини 20 минг долларга “туширдими”?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:46

    Истанбулда ўзбекистонлик аёл севгилисини 20 минг долларга “туширдими”?

    Туркиялик эркак муносабат давомида а ўзбекистонлик аёлга катта миқдорда пул берганини маълум қилди.

    'Тошкентда хонадон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    Тошкентда хонадон ёниб кетди

    Олмазор туманида содир бўлган ёнғинда жабрланганлар қайд этилмаган.

    'Солиқ тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:47

    Солиқ тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

    Янги ўзгартишларга кўра, айрим ҳолатларда 7 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

    'Японияда цунами хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:46

    Японияда цунами хавфи эълон қилинди

    Кучли зилзиладан сўнг соҳил ҳудудларида фавқулодда огоҳлантириш берилди.

    'Мирзиёев наркобизнесга қарши янги халқаро ташаббусларни илгари сурди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:53

    Мирзиёев наркобизнесга қарши янги халқаро ташаббусларни илгари сурди

    Самарқанддаги форумда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши кураш масаласи кун тартибига чиқарилди.