АсосийЖамият

Робототехника, 3D ва фриланс: Фарғонадаги “IT-шаҳарча” ёшларга нима беради?

Президент ташаббуси билан ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга бепул ўқитишга қаратилган “IТ-шаҳарча” лойиҳаси босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бугунги кунда мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида ушбу марказлар фаолият юритмоқда.

'Робототехника, 3D ва фриланс: Фарғонадаги “IT-шаҳарча” ёшларга нима беради?'ning rasmi

Яқинда журналистлардан иборат гуруҳ Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги янги “IТ-шаҳарча” билан танишиш мақсадида пресс-турда иштирок этди. Ташриф давомида марказда хорижий тилларни ўрганиш даражаси, стартап гаражлар ва ихтиролар билан танишилди.

Фарғона вилояти бошқармаси бош мутахассиси Султонбек Боқижоновнинг маълумотига кўра, айни пайтда марказда 600 нафардан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Улар дастурлаш, хорижий тиллар, робототехника ва 3D моделлаштириш йўналишларида билимга эга бўлишмоқда.

Мутахассиснинг айтишича, лойиҳа учун ажратилаётган маблағлар ўзини оқламоқда. Боқижоновга кўра, бу марказларда етишаётган кадрлар нафақат маҳаллий, балки халқаро IТ-бозорда ҳам ўз ўрнини топиши мумкин.

Таълим тўлиқ бепул. Ўқитувчиларга эса юқори маош ва барқарор иш шароити яратилган. Уларнинг фаолияти доимий қўллаб-қувватланмоқда.

Марказда инклюзивлик тамойилига амал қилиниб, ногиронлиги бўлган ёшлар учун мослаштирилган инфратузилма ташкил этилган. Хусусан, бинога кириш жойларида махсус йўлакчалар мавжуд, ҳар бир хонага тўсиқсиз кириш мумкин.

“IТ-шаҳарча” ҳудудида 24 соат фаолият юритадиган coworking зоналар мавжуд. Бу ерда ёшлар бепул интернет, Wi-Фи ва бошқа зарурий шароитлар билан таъминланган.

Лойиҳа ёшлар учун фақатгина билим олиш маскани эмас, балки касбий ривожланиш, IТ-стартаплар ва фрилансерлик фаолиятининг янги манзилига айланмоқда. Фарғонадаги марказ эса бу борада намуна сифатида келтирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:40

    Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”

    Беларус етакчиси Ғарб танқидларига муносабат билдириб, АҚШ билан “катта битим”га тайёрлигини айтди.

    'Истанбулда ўзбекистонлик аёл севгилисини 20 минг долларга “туширдими”?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:46

    Истанбулда ўзбекистонлик аёл севгилисини 20 минг долларга “туширдими”?

    Туркиялик эркак муносабат давомида а ўзбекистонлик аёлга катта миқдорда пул берганини маълум қилди.

    'Тошкентда хонадон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    Тошкентда хонадон ёниб кетди

    Олмазор туманида содир бўлган ёнғинда жабрланганлар қайд этилмаган.

    'Солиқ тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:47

    Солиқ тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

    Янги ўзгартишларга кўра, айрим ҳолатларда 7 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

    'Японияда цунами хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:46

    Японияда цунами хавфи эълон қилинди

    Кучли зилзиладан сўнг соҳил ҳудудларида фавқулодда огоҳлантириш берилди.

    'Мирзиёев наркобизнесга қарши янги халқаро ташаббусларни илгари сурди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:53

    Мирзиёев наркобизнесга қарши янги халқаро ташаббусларни илгари сурди

    Самарқанддаги форумда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши кураш масаласи кун тартибига чиқарилди.