Фарғона шаҳрида эҳтиётсизлик оқибатида автомобилга ўрнатилган газ балони портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Билдирилишича, 18 сентябрь куни соат 12:00 ларда, ҳайдовчи Лабўга газ тўлдириш учун, “заправка”га кириб, автомашинасидаги пропан учун мўлжалланган балонга, метан газ қуйиб юборган.
Оқибатда автомашинага ўрнатилган газ балони портлаб кетган. Labo автомашинаси техник шикастланган. Ҳодисада сабаб тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.