АсосийЖамият

Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди

Ижтимоий нафақалар, болалар учун моддий ёрдам ва пенсиялар камбағалликни камайтиришда муҳим омил бўлган.

'Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди'ning rasmi

Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманганда бўлиб ўтаётган халқаро форум доирасида UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Cастижио мамлакатда болалар камбағаллигини қисқартириш борасида эришилган ютуқлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида маъруза қилган.

Унга кўра, 2021–2024-йилларда Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушган.

Бу – тўрт йил ичида 10 фоизлик камайишдир. Айниқса, ижтимоий нафақалар, болалар учун моддий ёрдам ва пенсиялар камбағалликни камайтиришда муҳим омил бўлди. Агар ушбу ёрдамлар бўлмаганида, болалар камбағаллиги даражаси кескин ўсиши мумкин эди.

Шунингдек, инсон капитали ривожи учун давлат кафолатлаган универсал хизматлар – таълим, соғлиқни сақлаш ва болаларни ҳимоя қилиш муҳим пойдевор ҳисобланади.

Cастижио хонимнинг таъкидлашича, болалар камбағаллигини қисқартириш ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг марказида туриши зарур. UNICEF Ўзбекистон ҳукуматини кўп тармоқли ёндашув асосида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:25

    Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди

    Ҳайдовчи давлат рақам белгиси ўрнига 20 FAR белгисини тақиб ҳаракатланган.

    'Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авичиптасиз қолиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:10

    Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авичиптасиз қолиб кетди

    Зиёратчиларнинг аксариятини кексалар ва аёллар ташкил қилган.

    'Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:14

    Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради

    Бу қилмиши учун унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

    'Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:17

    Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди

    Йил бошидан бери 6182 нафар фуқаро йўл ҳақи тўламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

    'Хоразмда 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:39

    Хоразмда 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

    Аввал вилоятда иккита машина тўқнашган кейин тротуарда турган болани уриб юборган.

    'Ўзбекистонда исломий банклар ташкил этилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:00

    Ўзбекистонда исломий банклар ташкил этилиши мумкин

    Қонунчилик палатасида исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.